14:13 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
246 0 0

Алишер Шодмоновнинг сўзларига кўра, ҳаммани коронавирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин деган савол қийнамоқда.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Сирдарё вилояти Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда аҳолини тўғри овқатланиш, жисмоний фаолигини ошириш учун қандай ишларни амалга ошириш зарурлиги, ушбу амалларнинг соғлом ҳаётга қайтаришдаги самараси борасида сўз борди.

ССВ раҳбарининг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин деган савол қийнамоқда.

“Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмаслигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам  тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади”, - деди Шодмонов.

Вазир соғлом турмуш тарзининг асоси эса, жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланиш эканини таъкидлади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби хасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир.

Таъкидланишича, Оқолтин тажрибаси асосида аҳолини кўпроқ юришга, тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилишларига одатлантиралади. Аввало, уларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаб олиш учун аҳоли вакилларининг бўйи, вазни, бел айланаси ўлчаниб, тиббий варақаларида қайд этилади. Ҳар бир маҳаллада аниқ белгиланган бир вақтда ўзаро масофа сақлаган ҳолда кексаю ёшларни юриш марофонига чорланади. Одамлар бунинг фойдасини тушуниб етгачгина ҳар куни узоқ масофага юриш, тўғри овқатланишни одатга айлантиради.

Шунингдек, маҳаллалар ўртасида “Энг соғлом маҳалла”,  “Энг соғлом кўча” танловлари ўтказилиб, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган фуқароларга турли  рағбатлантириш мукофотлари тақдим этилади.

Асосий мавзулар