11:50 23 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
151 0 0

Озарбайжон президенти Алиев Қорабоғда ёлланма жангчилар йўқлигини таъкидлади ва босиб олинган ерларни озод қилиш учун Озарбайжоннинг 100 минглик армиясининг кучи етишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Илҳом Алиев Озарбайжон Қорабоғда ёлланма жангчилардан фойдаланмаётганини расман маълум қилди, РИА Новости хабарига асосан. 

"Бизда жангарилар йўқ. Бу бизнинг расмий баёнотимиз. Тўқнашувлар бошланганига 2 ҳафтадан ошди, ҳеч бир мамлакат бизга бу борада бирорта ҳам далил келтира олмади. Бизга жангариларнинг кераги ҳам йўқ. Бизда 100 мингдан ортиқ аскарга эга бўлган ўз армиямиз бор. Бугунги жанг майдонидаги ҳаракатларимиз, биз ўз ерларимизни ўзимиз озод қилишга кучимиз етишини кўрсатмоқда", - деди Алиев France 24 телеканалига.

Президент Алиев ушбу баёнотни Франция етакчиси Эммануэль Макроннинг Туркия Бокуга 300 нафар жангариларни олиб келгани ҳақидаги хабарларидан сўнг берди ва Франция президентидан нотўғри маълумот учун кечирим сўрашни талаб қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Тоғли қорабоғда жанглар 27 сентябр куни бошланган эди. Арманистоан ва Озарбайжон бир-бирларини ҳарбий ҳаракатларни бошлашда айблашмоқда. Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон, керак бўлса Озарбайжонни қўллаб қувватлашга тайёр эканини билдирган эди. 

Арманистон томон Озарбайжонни бир неча бор Туркия ҳаво кучлари ва ёлланма жангариларидан фойдаланишда айблади. Россия Ташқи разведка бошқармаси раҳбари Сергей Нарышкин ҳам Суриядан Тоғли қорабоғ ҳуудига бир неча минглаб жангарилар юборилгани ҳақида маълумотлар борлигини хабар қилган эди. 

 

Асосий мавзулар