Октябрда 9 кун магнит бўронлари кузатилади

© AP Photo / Noah BergerСамолет на фоне заходящего солнца
Самолет на фоне заходящего солнца  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик олимларнинг маълумотларига кўра, 9 кун - 20-29 октябрь кунлари магнит бўронлари кузатилади.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Олимлар 20-29 октябр кунлари магнит бўронлари бўлишини башорат қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Росгидрометга асосан хабар қилди.

Вспышки на Солнце, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ерда бир ҳафта давомида магнит бўронлари кузатилади

Хабарда айтилишича, 20-24 октябрь ва 27-29 октябрь кунлари магнит майдони безовталаниши заиф, 25 ва 26 октябрь кунлари ўртача бўлиши мумкин.

Октябрь бошида Фанлар академияси Қуёш физикаси институти Рентген астрономияси лабораториясининг мутахассислари бир ҳафта давомида магнит бўронлари кузатилиши ҳақида хабар берганди.

Магнит бўронларининг таснифида 5та  G1 - G5 даража мавжуд бўлиб, заиф бўрон - энергия тизимларининг ишлашида кичик узилишларни келтириб чиқариши ва қушлар ва ҳайвонларнинг кўчишига таъсир қилиши мумкин.

Кучли бўронлар эса қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг ишламай қолишига, шунингдек саноат тармоқларида электр энергиясининг узилишига олиб келади.

Янгиликлар лентаси
0