05:37 01 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
408 0 0

"Қарши-Самарқанд-Тошкент" йўналиши ҳаракатланаётган "Афросиёб" тез юрар поезди йўлига бузғунчилик мақсадида тош қўйган шахс аниқланди.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Самарқанд вилоятида Афросиёб тезюрар поезди ҳаракатланадиган темирйўл изига тош қўйиб кетган шахс аниқланди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 12 октябрь куни ИИБнинг Транспорт хавфсизлик бўлимига "Афросиёб" тез юрар поезди "Қарши-Самарқанд-Тошкент" йўналиши ҳаракатланаётган вақтда “Гумбаз-Мароқанд” темир йўл бекатлари оралиғида 3.741 км 7 пикетида темир йўл изида тош қўйилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

ХТББ ЙПКБ томонидан ўтказилган суриштирув натижасида тош бўлаги қўйган шахс 1980 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани "Жовулқосим" қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Ш. эканлиги аниқланган. 

Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда. Гумондорнинг айби тасдиқланган тақдирда унга нисбатан жиддий жавобгарлик чораси белгиланиши мумкин.

УВД поймали человека, который подложил камень на пути движения поезда "Афросиаб"

Асосий мавзулар