09:57 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Жамият
Ҳавола олиш
312 0 0

Ижтимоий тармоқларда “Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ уч ой ичида 30 та Equinox, 40 та Cobalt, 17 та Malibu-2 сотиб олгани маълум бўлди” сарлавҳаси остида хабар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди.

Хабарда ёзилишича, 28 млрд сўмга 133 та эмас, балки 18 млрд 789 млн 813 минг сўмга 81 та транспорт воситаси сотиб олинган.

Маълум қилинишича, ҳақиқатдан ҳам бошқарма томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида:

  • 15 та Equinox AT;
  • 20 та Cobalt GS/16МТB;
  • 13 та Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus);
  • 1 та Lacetti 1,5 (L-Elegant/АТ Plus);
  • 2 та Volkswagen Caddy (Trendline);
  • 14 та SAZ HC-40 автобуси;
  • 16 та Мalibu-2 автомобиль сотиб олинган.

“Ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинганлигини маълум қиламиз”, — дейилган хабарда.

Асосий мавзулар