04:08 23 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
340 0 0

Умумий рейтингда Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни қайд этган.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси республика ОТМларининг миллий рейтингини эълон қилди. 

Қайд этилишича, февраль-июнь ойларида республиканинг 57та олий таълим муассасалари (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинган ва 2020 йил 1 январь ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланган.

Гуманитар ва иқтисодий соҳада Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети етакчи ўринларни эгаллади.

Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти кабилар эса сўнгги ўринларга жойлашди.

Шунингдек, ушбу соҳада Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети аввалги йилга нисбатан юқори поғоналарга кўтарилган.

Абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар маълум қилинди

Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳасида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти етакчи ўринларни эгаллади.

Андижон машинасозлик институти, Бухоро муҳандислик технология институти, Самарқанд ветеринария тиббиёт институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қуйи ўринлардан жой олди.

Тошкент давлат техника университети, Тошкент архитектура-қурилиш институти каби ОТМлар аввалги йилга нисбатан юқори поғоналарга кўтарилган.

Тиббиёт соҳасида Тошкент стоматология институти, Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти етакчи ўринларни эгаллади. Бухоро давлат тиббиёт институти ўтган йилги рейтингдаги 16-ўриндан юқорига кўтарилиб, 12-ўринга чиқди.

Тошкент фармацевтика институти, Андижон давлат тиббиёт институти эса сўнгги ўринларни эгаллади.

Маданият, санъат ва спорт соҳасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти етакчи ўринларга жойлашди. Мазкур ОТМлар дастлабки рейтингларда энг охирги 10таликка тушган эди. Жорий рейтингда улар мос равишда 29- ва 32-ўринларга кўтарилган.

Ўзбекистон давлат хореография академияси соҳада сўнгги ўринни эгаллади.

Умумий рейтингда Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат аграр университети етакчи ўринларни қайд этган.

Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Гулистон давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти сўнгги ўринларда қолмоқда.

Асосий мавзулар