COVID-19: Ўзбекистонда қурбонлар сони 525 нафарга етди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в ГКБ № 52
Госпиталь COVID-19 в ГКБ № 52 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида яна 129 кишида коронавирус аниқланди, бир киши эса вафот этди. Жами қурбонлар сони 525 нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 129 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 63 124 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 29 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Андижон вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 14 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 525 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 60 080 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 519 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0