21:20 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
877 0 0

Мутахассисларнинг аниқлашича, COVID-19 аниқланган қатор беморлар бунга қадар тиннитус – қулоқлардаги шовқин ва жаранглашдан шикоят қилишган.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Эшитиш қобилиятининг ўзгариши коронавирус юқтириб олганликдан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда “Express” нашри Лондон университети коллежи ва Қироллик миллий қўмитаси олимларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Мутахассисларнинг аниқлашича, COVID-19 аниқланган қатор беморлар бунга қадар тиннитус – қулоқлардаги шовқин ва жаранглашдан шикоят қилишган. Бундан ташқари, коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалиб кетган беморларда бу аломат кейинчалик эшитиш қобилиятининг тўлиқ йўқолишига олиб келган.

Шу муносабат билан олимлар шифокорларни беморларнинг ҳар қандай эшитиш қобилияти ўзгаришига эътибор қаратишга чақиришган.

Шу билан бирга олимлар тиннитус бошқа касалликларнинг ҳам белгиси бўлиши мумкинлигини таъкидлашган. Агар киши айнан коронавирус билан касалланган бўлса, ҳойнаҳой, эшитиш қобилияти бузилиши бошқа, кўп тарқалган аломатлар билан кечиши мумкин.

Асосий мавзулар