Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов вафот этди

© Народное словоУшел из жизни хоким Каттакурганского района Самаркандской области
Ушел из жизни хоким Каттакурганского района Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аъзамхон Баҳромов 2006—2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган. 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов 19 октябрь куни 60 ёшида вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, унинг жанозаси 19 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Марҳумнинг ўлими сабаблари очиқланмаган.

Меҳнат фаолияти давомида Вазирлар маҳкамасида турли лавозимларда ишлаб келган Аъзамхон Баҳромов 2000—2001 йилларда бош вазир котибияти мудири, 2006—2008 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, 2017 йилда Қўшработ тумани ҳокими, 2017 йилдан ҳозирги кунга қадар Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0