Масофадан туриб ишлаб энг катта маош оладиганлар аниқланди

© Pixabay / StartupStockPhotosРабота программиста
Работа программиста  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда масофадан туриб ишлаб энг катта маош оладиган касблар аниқланди - аксарияти компьютер дастурчилари ва шунга яқин соҳалар.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россия меҳнат бозорида масофадан туриб ишлаб, энг катта маош оладиган касблар санаб ўтилди, РИА Новости хабарига асосан.  

Работа.ру портали маълумотига кўра, энг юқори маош 1С дастурчи-таҳлилчисига – 270 минг рубл (3500 $) таклиф қилинмоқда. Номзоддан камида 4 йиллик тажриба ҳамда 1С конфигурацияларидан бирини мукаммал билиш ва маълумотлар базаси билан ишлаш кўникмалари талаб қилинади.

Иккинчи ўринда, 200 минг рубл (2500$) маош билан Ташқи иқтисодий-алоқалар менеджери қидирилмоқда. Ундан хориждан wending автоматлар сотиб олиш, уларни Россия ҳудудига олиб келиш схемасини ташкил қилиш талаб қилинади. Номзоддан 5 йиллик тажриба ва хорижий тилларни билиш ва музокаралар олиб бориш тажрибаси талаб этилади.

Пресс-конференция на тему: Машиночитаемые защитные признаки на российских банкнотах - Sputnik Ўзбекистон
Россияда энг юқори маош тўланадиган иш ўринлари маълум қилинди

Сберавто backend-дастурчисига – 180 минг рубл (2300$) таклиф қилинмоқда. Ундан дастур ишлаб чиқиш, Golang дастурлаш тилини билиш ҳамда Docker ва Kubernetes дастурларидан фойдаланиш тажрибаси талаб қилинади.

Юқори малакали Html-дастурчига – 140 минг рубл таклиф қилинмоқда. Ундан 3 йиллик тажриба, HTML5 ва CSS3 тилларини билиш талаб этилади.

Шунингдек масофадан туриб ишлаш имконияти UX/UI веб дизайн курслари ўқитувчиларига ҳам таклиф қилинмоқда. Ушбу соҳада 3 йилдан ортиқ тажрибаси бўлган номзодларга 100 мингдан ортиқ маош таклиф қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0