14:01 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
138 0 0

2021 йилги давлат бюджетида ижтимоий харажатлар миқдори 15%га оширилган. Ушбу маблағлар айнан қайси соҳаларга йўналтирилади?

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Ўзбкекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 19 октябр куни 2021 йил давлат бюджети муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағлар мидори 15 %га ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан, кейинги йилда қуйидаги харажатларни ошириш режалаштирилган:

  • мактабгача таълим қамрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказиш мақсад қилинган. Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади. Мактабларни тезкор интернетга улаш бўйича биринчи марта бюджетдан 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтириш назарда тутилмоқда.
  • инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 2 баравар кўп маблағ ёки 100 миллиард сўм ажратилади.
  • соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган.
  • онкогематологияга - илк бора қарийб 90 миллиард сўм ажратилмоқда. Бунда тамаки савдосидан олинган акциз солиғининг 7 % ушбу касалликларни даволаш жамғармасига ўтказиб берилади. 
  • гемодиализга муҳтож касалларга келгуси йилда илк бор тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 % етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади.
  • камбағалликни қисқартириш - мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди. 
  • тадбиркорлик дастурлари доирасида 3 триллион сўмдан ортиқ субсидиялар берилиши мўлжалланмоқда.
  • бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 миллиард сўмдан маблағ йўналтириш режалаштирилган. 
  • чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган. Мутасаддиларга бу борада янги тартиб ва рўйхатлар ишлаб чиқиш топширилди.

Бюджетни шакллантиришда маҳаллий кенгашлар ваколатларини янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Ҳудудлар ўзи учун қўшимча резервларни аниқлаши, уларнинг ҳисобига жойлардаги муаммоларни ҳал қилишга ўрганишлари мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Асосий мавзулар