23:26 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
99 0 0

Тун давомида яна 98 кишида коронавирус аниқланди. Шулардан энг кўпи Наманган ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 98 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами беморлар сони 64 010 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 22 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Сурхондарё вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 8 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 6 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 61 068 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 408 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус

Асосий мавзулар