04:49 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
95 0 0

Ўзбек тили байрами муносабати билан, президент барчага соғлик-омонлик, бахту саодат ва хонадонларга файзу барака тилади.  

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади. 

Ўз табрик сўзида президент барчага соғлик-омонлик, бахту-саодат ва хонадонларга файзу барака тилади.  

"Ўзбек тили байрами билан яна бир бор самимий табриклайман. Барчангизга соғлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Ўзбек тилимиз ҳамиша безавол яшасин, доимо мағрур янграсин!", - дейилган президент табрик сўзида. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 1989 йилнинг 21 октябрида мураккаб ижтимоий-сиёсий вазиятда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ундан ташқари, президент бугунги кунда дунёда ўзбек тилида сўзлашувчи одамлар сони 50 миллион кишини ташкил қилишини, хорижий давлатлардаги 65та ОТМда ўзбек тили ўқитилишини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Президент табрик сўзи билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин. 

Асосий мавзулар