15:29 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
103 0 0

Таъкидланишича, 16 ёшли болаларда ҳали “Мен” деган фикр сўнмаган бўлиши, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкин. Бу эса фожиали оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган “Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақидаги” таклиф юзасидан муносабат билдирди.

Таъкидланишича, мамлакатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бир қанча талаблар белгиланган. Тасдиқланган низомда “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга, “В” ва “ВС” тоифага эга бўлиш учун 18 ёшга ҳамда “D” тоифага эга бўлиш учун эса 21 ёшга (жумладан трамвай ва троллейбуслар) тўлган шахсларга рухсат этилади.

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 1293 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Ушбу нормалар қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиш жараёнида хорижий давлатларнинг тажрибалари ўрганилиб киритилган ва бу талаблар Йўл ҳаракати тўғрисидаги (1968 йилдаги Вена Конвенцияси) Конвенция нормаларига мосдир.

ЙҲХББ таклиф юзасидан қуйидагиларни маълум қилган:

  • 16 ёшли бола ҳали мактаб ёки касб-ҳунар коллежи ўқувчисидир. Айнан ушбу ёшдаги болалар ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги, жамият учун фойда келтирадиган билимли инсонлар бўлиб улғайишлари зарур.
  • 16 ёшли болаларда тиришқоқлик, изланувчанлик билан бирга мақтанчоқлик, олифталик каби ҳислатлар ҳам энг авжига чиққан вақт ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларнинг транспорт воситасини ўзбошимчалик билан бошқариши салбий оқибатлар билан якун топганлиги ҳолатлари учрамоқда.
  • 16 ёшли болаларда ҳали “Мен” деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, “олифталикни” яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкин. Бу эса фожиали оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, бошқарма мамлакат автомобиль йўлларида 18 ёшга тўлган ўғил-қизлар томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб, ЙТҲ содир қилаётганлар ҳам кам эмаслигини қайд этган.

Сўров

Ўзбекистонда 16 ёшдан машина ҳайдашга рухсат бериш керакми?
  • Рухсат бериш вақти аллақачон келган. Бу юқори синф ўқувчиларига ёрдам беради
    7.7% (42)
  • Қаршилигим йўқ, лекин ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни қийинлаштириш керак
    8.4% (46)
  • Қатъиян қаршиман, Ўзбекистонда шундоқ ҳам йўлларда ЙТҲ кўп
    82.8% (453)
  • Менга фарқи йўқ, мен автомобиль ҳайдамайман
    1.1% (6)
Овоз беришди: 547

Расмий рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та ЙТҲ содир этилган. Уларнинг оқибатида 191 киши ҳаётдан бевақт кўз юмган, яна 571 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

“Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштирганлиги, тажрибаси, ёши ва маданияти жуда муҳим ўрин тутади”, - дейилган хабарда.

ЙҲХББ 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби жорий қилинган хорижий давлатлар ўрганиб чиқилганини маълум қилган.

Жиззахда синфдош қизларни машинада сайр қилдирмоқчи бўлган ўқувчи ЙТҲга учради

Мисол учун: Швеция, Франция, Австрия, Эстония, Норвегия ва айрим Европа давлатларида худди бизнинг норматив ҳужжатларда белгиланганидек 16 ёшда унча катта бўлмаган мотоциклларни, 18 ёшда автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилади.

Асосий мавзулар