21:21 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
99 0 0

Поездлар “Волжский” бекатидан 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31 октябрь ҳамда 1 ва 2 ноябрь кунлари Волжский — Тошкент йўналишида Россия вақти билан соат 21:57 да йўлга чиқади.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Россиядан 8 мингдан зиёд ўзбекистонликни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Волжский темир йўллари компанияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, аввалига 5 та поезд қатнови режалаштирилган эди. Кейинчалик поездлар сони яна 4 тага кўпайтирилган.

Поездлар “Волжский” бекатидан 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31 октябрь ҳамда 1 ва 2 ноябрь кунлари Волжский — Тошкент йўналишида Россия вақти билан соат 21:57 да йўлга чиқади.

Ҳар бир поезд таркибида 938 нафар йўловчига мўлжалланган 20 тадан вагон бўлиб, улар Россия ҳудуди бўйлаб тўхтамасдан ҳаракат қилади. Чипталар эркин сотувда мавжуд.

“Ушбу қатновлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳукумати келишуви асосида амалга оширилмоқда”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар