05:12 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1297)
166 0 0

РФдан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларни олиб келиш мақсадида “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 22 октябрь куни 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik.  Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб келиш учун навбатдаги автобуслар йўлга чиқди.

РФдан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларни олиб келиш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 22 октябрь куни 3 та автобус Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетди.

Режага мувофиқ автобуслар бугун кечга белгиланган манзилга етиб боради. Ташкил этилган махсус автобус қатнови орқали Екатеринбург, Челябинск, Тюмень шаҳарларидан жами 150 нафар фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинади.

Махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1297)

Асосий мавзулар