Тўққизта ҳудудда “ковид” ҳолатлари аниқланди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишТестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского
Тестирование на COVID-19 в лаборатории НИИ Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. 24 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 923 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

Медицинский работник оказывает помощь пациенту с COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус: 23 октябрь асосий хабарлари

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 15 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 8 нафари Қашқадарё вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда 62 033 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда  2 346 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0