Фарғона яқинида зилзила содир бўлди - ФВВ

© Matt KatzenbergerРабота сейсмографа
Работа сейсмографа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун тонгда Фарғонада 4 балли зилзила қайд этилди. Унинг маркази Фарғонадан 99км узоқликда, тожик-қирғиз чегарасида бўлган.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Бугун эрта тонгда тожик-қирғиз чегарасининг Фарғона вилоятига яқин ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати. 

"2020 йил, 26 октябр Тошкент вақти билан 08:10 да (Гринвич бўйича 03:10 да) Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди", - дейилган хабарда. 

Зилзила марказидан турли узоқ бўлган шаҳарларда қуйдагича қайд этилган:

Фарғона: 99 км, 4 балл.

Андижон: 152 км, 3 балл.

Наманган: 168 км, 3 балл.

Тошкент: 292 км, 2 балл.

Гулистон: 276 км, 2 балл.

Жиззах: 341 км, 2 балл.

Самарқанд: 411 км, 2 балл.

Зилзила координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 292 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

 

 

Янгиликлар лентаси
0