ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Бугун эрта тонгда тожик-қирғиз чегарасининг Фарғона вилоятига яқин ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.
"2020 йил, 26 октябр Тошкент вақти билан 08:10 да (Гринвич бўйича 03:10 да) Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди", - дейилган хабарда.
Зилзила марказидан турли узоқ бўлган шаҳарларда қуйдагича қайд этилган:
Фарғона: 99 км, 4 балл.
Андижон: 152 км, 3 балл.
Наманган: 168 км, 3 балл.
Тошкент: 292 км, 2 балл.
Гулистон: 276 км, 2 балл.
Жиззах: 341 км, 2 балл.
Самарқанд: 411 км, 2 балл.
Зилзила координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 292 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.