Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари 550 кишига етди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОборудование реанимационной палаты
Оборудование реанимационной палаты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган тун давомида яна 92 киши коронавирус юқтириб олгани аниқланди. Касалланган беморлардан бири вафот этди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 92 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 65 480 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 11 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 37 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Шу тариқа қурбонлар сони 550 нафарга етган.

Шу пайтга қадар 62 615 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 315 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0