19:33 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
96 0 0

Шавкат Мирзиёев қилинадиган модернизация ва реконструкция ишларини тарифни кўтариш ҳисобидан эмас, балки ишлаб чиқаришда кетадиган харажатларни, яъни таннархни камайтириш ҳисобига эришиш вазифасини қўйди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Улуғбек Мустафоев маълум қилди.

“Мамлакатимиз раҳбари 2021–2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмасликни асосий вазифа этиб белгилаб берди. Бунинг учун президент ҳар бир компанияга, жумладан, ‘Ҳудудий электр тармоқлари’ АЖга ҳам бир қатор вазифаларни қўйди. Қилинадиган модернизация ва реконструкция ишлари тарифни кўтариш ҳисобидан эмас, балки ишлаб чиқаришда кетадиган харажатларни, яъни таннархни камайтириш ҳисобига эришиш вазифаси қўйилди», — Мустафоев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Мустафоевнинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев “Ҳудудий электр тармоқлари” олдига асосий тўртта масалани белгилаб берган: биринчидан, бошқарув тизимини такомиллаштириш, иккинчи — смарт тизими масаласи, учинчи — биллинг ҳамда ERP-тизими (Enterprise Resource Planning — корхона ресурсларини режалаштириш) масалалари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар