01:46 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Жамият
Ҳавола олиш
75701

Муфтийнинг фикрича, Макрон ақлдан озган профессорни миллий қаҳрамонга айлантириб, мусулмонларни атайдан провокацион ҳаракатларга гижгижламоқда.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Чеченистон муфтийси Салоҳ-Хожи Мажиев Франция раҳбари Эммануэль Макроннинг ҳаракатларини исломга нисбатан аниқлилик билан режалаштирилган ҳужум, дея атаб, бу ҳолат яна инсоний қурбонларга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Муфтий баёноти Instagramда эълон қилинган.

"Франция президенти Эммануэль Макрон инсонларнинг энг буюги Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни... мамлакатнинг барча ҳукумат биноларига илиб чиқиш буйруғини берди… Бу шунчаки барча ахлоқ ва одоб доираларидан чиқадиган маасъулиятсиз иш эмас, балки ислом ва барча мусулмон ҳамжамиятга уюштирилган хужумдир, у янги инсоний қурбонларни келтириши мумкин", - дейилади баёнотда.

Мажиевнинг таъкидига кўра, "аслида инсонларнинг энг буюгини таҳқирлаётиб, нима ишга қўл ураётганини яхши билган ва шу туфайли ҳалок бўлган профессорнинг -аламисона хатти-ҳаракатларини қоралаш ўрнига, Франция президенти "исломга қарши мағлубиятга маҳкумлиги олдиндан аён бўлган юришни бошлаган".

"Макрон, сен дунёдаги биринчи рақамли террорчисан. Пайғамбаримизни таҳқирлай туриб... сен барча пайғамбарларни ва барча динларни таҳқирламоқдасан. Сен ҳеч қандай ахлоқий принциплар ва қадриятларга эга эмассан ва инсоният ҳамда барча мусулмонларнинг душманисан... Сизлар ўз қўлларингиз билан миллатлараро ва динлараро нифоқни авж олдирмоқдасиз", - дея фикр билдирган муфтий.

Унга кщра, Макрон ақлдан озган профессорни миллий қаҳрамонга айлантириб, мусулмонларни атайдан провокацион ҳаракатларга гижгижламоқда.

"Сизга ўлимлар сони камлик қилаяптими? Сиз ўзингизнинг ўйсиз ҳаракатларингиз билан яна ва яна қайғули тажрибага қайтмоқдасиз", - дея қайд Межиев.

Унинг сўзларига кўра, 2 миллиардга яқин мусулмонлар Макроннинг ашаддий душманларига айланган.

Сал олдин Макрон Францияда сепаратизмга қарши кураш борасида катта нутқ билан чиқиш қилди ва республика қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчилик лойиҳаси 9 декабрда тақдим этилишини айтди, дея хабар беради РИА Новости.

Макрон Франция мусулмонлар кенгаши билан биргаликда, мамлакатда "маърифий исломни" қуришга ёрдам берадиган ташкилотни яратиш зарурияти ғоясини илгари сурди. Бундай ҳаракатларга Муҳаммад пайғамбарга чизилган карикатураларни намойиш қилган ва кейинчалик бу ҳаракати учун ўлдирилган ўқитувчи ҳодисаси сабаб бўлган эди.

Асосий мавзулар