05:34 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
424 0 0

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда актриса Шафоат Раҳматуллаева оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Маданият вазирлиги Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаеванинг саломатлигидан хавотирланишга асос йўқлигини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, актричанинг аҳволи яхшиланган, ҳозир у Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг оддий палатасида муолажа олмоқда.

“Онахон актрисамиз Шафоатхон Раҳматуллаева тезроқ тузалиб кетишларига тилакдошмиз”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шафоат Раҳматуллаева ўз ижодий фаолияти давомида 150 дан зиёд турли характердаги ранг-баранг, катта-кичик ва бетакрор ролларни ижро этган.

У меҳнат фаолиятини Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида актёр сифатида бошлаган. 1971 йилдан Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар ўзбек давлат мусиқали драма театрида фаолиятини давом эттирган.

1975 йилдан яна Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ижодий фаолиятини давом эттириб, 30 дан зиёд бош ва етакчи ролларни маҳорат билан ижро этган.

2002 йилдан ҳозиргача Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида фаолият кўрсатиб,  театр репертуаридаги қатор спектаклларда бош ва кичик роль образларини маромига етказиб ижро этган.

Раҳматуллаева театрдаги фаолияти билан бир қаторда кино ва видеофильмларда ҳам қатор роллар ижро этди. “Масхарабоз”, “Оқ бино оқшомлари”, “Орзу ортида”, “Ўзимдан-ўзимгача”, “Севгинатор”, “Йиғламагин” каби фильмларда ролларни маромига етказиб ижро этиб, кино ихлосмандлари орасида ҳам шуҳрат қозонган.

Бугунги кунда у 100 га яқин ёш ижодкорларни етиштириб, уларга ўз маслаҳатлари билан устозлик қилиб келмоқда.

Асосий мавзулар