22:28 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
185 0 0

Мобил клиникалар ОИТС, COVID-19, вирусли гепатит ва бошқа инфекцияларни аниқлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, акушер ва гинекологик ёрдам, кардиология ва урология хизматларини кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Кеча, 27 октябрь куни Инсон ҳуқуқларини ва саломатлигини сақлаш бўйича Россия Федерал хизмати (Роспотребнадзор) Ўзбекистон Республикасига биринчи мобил клиникани совға қилди

Тантанали равишда бўлиб ўтган маросимда Роспотребназдор вакилллари, Россия ТИВ расмийлари ва Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов иштирок этди. 

Маросимда сўзга чиққан Роспотребнадзор раҳбари ўринбосари Ирина Брагина турли юқумли касалликларга қарши курашда Ўзбекистон Россиянинг Марказий Осиёдаги кўп йилллик ишончли ҳамкори эканини қайд этди.

"Икки давлатни қизамиқ, вабо, ОИТС, вирусли гепатитлар ва бошқа касалликларга қарши кураш ва профилактика қилиш бўйича кўп йиллик ишончли ва самарали ҳамкорлик муносабатлари боғлаб турибди. Бугунги COVID-19 пандемияси вақтидаги ҳамкорлигимиз жуда муҳим. Биз Ўзбекистон ҳукуматининг пандемияни енгишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз ва керак бўлганда Россия ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлаймиз", - деди Брагина. 

Маълумот учун, Россия мобил клиникалари бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, ОИТС, COVID-19, вирусли гепатит, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар, аккушер ва гинекологик ёрдам, кардиология ва урология хизматлари кўрсатишга ихтисослашган.

Жавоб сўзида Ботиржон Асадов Ўзбекистон Ҳукумати номидан Россия Федерациясига миннатдорлик ва ушбу мобил клиника аҳоли турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилишига ишонч билдирди. 

"Бугунги маросим Ўзбекистон-Россия соғлиқни сақлаш борасидаги ҳамкорлиги доирасида амалга оширилаётган тадбирлар қаторида ўринли бўлди. Бу бизнинг Республикага етказиб берилаётган биринчи ана шундай клиника эканини қайд этиш биз учун қувончли ҳолатдир. Ушбу Дастур ёрдамида турли ҳудудларда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари инфекцион касалликлар симптомолари ҳақида ўз вақтида маълумот олиш имконига эга бўладилар. Бугунги кун шароитида бу - жуда муҳим", - деди Ўзбекистон элчиси. 

Мобил клиникалар етказиб бериш - "Шарқий Европа ва Марказий Осий давлатларига ОИТС ва бошқа инфекцион касалликларни профилактика қилиш" дастури доирасида амалга оширилди. Дастур - ЮНЭЙДС, Роспотребнадзор ва "СПИДИнфосвязь" фонди томонидан 2013 йилдан буён амалга оширилиб келмоқда.     

Бугунги кунда Россия Марказий Осиё мамлакатларига жами 12та ана шундай мобил клиникалар етказиб берган. Улардан 4таси - Тожикистонга, 3 таси  - Арманистонга ва 5таси - Қирғизистонга. 

Барча мобил мажмуалар аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Дастур ишган тушганидан буён 1,6 миллиондан ортиқ киши унинг хизматидан фойдаланган. 

© Sputnik / Максим Богодвид
Диагностический кабинет в "мобильной поликлинике"

Асосий мавзулар