22:43 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
186 0 0

Идора мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Францияда Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатилиши ортидан ижтимоий тармоқларда бошланган баҳс-мунозаралар ва ихтилофли ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

“Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди”, - дейилган баёнотда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу каби муносабатларни халқлар ўртасидаги ўзаро тотувликни бузишга қаратилган фитна ҳамда одамларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, миллатлараро ва динлараро адоват уйғотиш, деб баҳолайди.

Қодиров Макронни “эътиқодга маломат ёғдиришни бас қилишга” чақирди

Таъкидланишича, ушбу ҳолатга нисбатан ўзбекистонликларнинг турли муносабат билдираётгани кузатилмоқда.

Идора бундай ҳолатда ҳиссиётга берилмасдан, ҳақоратлардан тийилишга, кенг фикр қилиб, чуқур мушоҳада юритиш лозимлигини қайд этган.

“Биз ҳам мўмин-мусулмонларни ҳиссиёт билан эмас, тафаккур ила иш тутишга чақирамиз. Дин душманлари фитнасига замин яратиб, вазият янада кескин тус олишига сабабчи бўлиб қолмайлик. Бу бўлаётган ишлар ҳаммаси фитна, ғанимлар томонидан режали амалга оширилмоқда, бундай вазиятда ўйлаб иш тутиш керак”, - дейилади баёнотда.

Чеченистон муфтийси Макронни барча мусулмонларни душманига чиқарди — гап нимада ўзи?

Муносабатда мусулмон киши ҳадисларда келтирилганидек, доимо ҳушёр, зийрак бўлиши, атрофда содир бўлаётган ҳар хил фитна ва қалтис жараёнларга теран назар билан боқиши лозимлигига урғу берилган.

 

Асосий мавзулар