09:58 29 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
36610

Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлашга доир ҳужжат тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. “Хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Унга “Хўжалик юритувчи субьектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом” илова қилинган.

“Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болани икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш учун қоида тариқасида онага, отага, онанинг ўрнини босувчи шахсларга ёки бошқа қариндошларга тайинланади ва тўланади.

Бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъий назар қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланган миқдорда ҳар ойда тўланади”, - дейилган ҳужжатда.

Бола парвариши бўйича нафақа оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) нафақа олиш учун мурожаат қилинган ойдан бошлаб, аммо ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан сўнг тайинланади.

Тўлиқ бўлмаган ой учун нафақа онанинг (онанинг ўрнини босувчи шахснинг) ушбу ойдаги таътилда бўлган календарь кунларига мос улушда тўланади.

Агар икки ва ундан ортиқ туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болалар парваришда бўлса, бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баробар миқдорда тўланади.

Агар она бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши даврида иккинчи бола учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил олиш ҳуқуқига эга бўлса, онанинг танлови асосида нафақанинг фақат бир тури тўланади.

7 ноябрь куни ҳужжатнинг умумий муҳокамаси якунланади.

Асосий мавзулар