05:20 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
25120

Сингапурнинг “Universal Success Enterprises Limited” компанияси “Nurafshon City” қурилиш лойиҳасини амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Сингапурнинг “Universal Success Enterprises Limited” компанияси раиси Прасун Мукержи “Nurafshon City” қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида бош келишувни онлайн тарзда имзолади.

“Дунё” АА хабарига кўра, Ҳужжат Сингапур компанияси томонидан ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда 2021 йил биринчи чорагининг охирига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, кейинчалик тасдиқлаш ва замонавий Нурафшон шаҳри қурилишининг бошланишини назарда тутади.

Лойиҳанинг умумий майдони тахминан 2 минг 833 гектарни ташкил этади ва у уч босқичда амалга оширилади.

Лойиҳани Universal Success Enterprises Limited ёки ушбу компания томонидан ташкил этилган хорижий компаниялар консорсиуми томонидан жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ёки хорижий молия институтларининг кредит линиялари асосида амалга ошириш кўзда тутилган.

Инвестицияларнинг умумий ҳажми лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.

Асосий мавзулар