04:26 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1287)
451 0 0

Сутка давомида 174 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 628 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 174 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 628 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 51 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 151 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 63 864 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 201 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 563 киши пандемия қурбони бўлди.

Шимолий иқтисодий ҳамкорлик форуми

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди/

Ўзбекистон президенти COVID-19'га қарши курашиш учун яқин мувофиқлашув ва кенг халқаро ҳамкорлик зарурлигини қайд этди.

Корея компаниялари билан биргаликда ташкил этилаётган фармацевтика кластери негизида самарали вакцина ва зардоблар, касалликларни тез ва аниқ ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш таклифи билдирилди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 45,3 миллиондан ошди, 1,2 миллион ортиқ киши вафот этди, 32,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (9,2 млн), Ҳиндистонда (8,1 млн), Бразилияда (5,5 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1287)

Асосий мавзулар