Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат ош қаерда

© PixabayУзбекский плов
Узбекский плов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берилди.

Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказган.

Кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:

© Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасиЎзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат ош қаерда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари

Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида (18 880 сўм), энг арзон ош эса Қорақалпоғистон Республикасида (13 883).

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Янгиликлар лентаси
0