Ноябрда об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОсенняя погода
Осенняя погода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ноябрнинг деярли бутун биринчи ҳафтаси давомида Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли бўлади. Кейинчалик иссиқ тўлқинлар совуқ тўлқинлар билан алмашиб туради.

ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзгидромет ноябрь ойида қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида дастлабки маълумотларни тақдим этди.

Таъкидланишича, ноябрь ойи ҳароратнинг кескин ўзгаришлари билан ажралиб туради. Ноябрь ойининг ўртача ҳарорати октябрга нисбатан 5-7 даража пастдир. Бу ойда ёғингарчилик ҳам кўпроқ кузатилади. Ноябрда ёмғирнинг қорга айланиш ҳолатлари такрорланиб туради. Тоғли туманларда айрим жойларда қор қоплами ҳосил бўлсада, кўпинча у беқарор бўлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу йилги ноябрь ҳам ҳарорат, ҳам ёғингарчилик бўйича меъёрларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ноябрнинг деярли бутун биринчи ҳафтаси давомида Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли бўлади. Дам олиш кунларида булутлилик ортади, бироқ қуруқ ҳаво кейинги ҳафтанинг бошигача сақланиб туради. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Кейинчалик иссиқ тўлқинлар совуқ тўлқинлар билан алмашиб туради, ҳарорат кечаси 5-8 даража илиқдан 0-3 даража совуққача, кундузи 17-20 даража иссиқдан 3-6 даража илиққача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади.

Янгиликлар лентаси
0