11:31 20 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
210 0 0

Атоқли шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди. Унинг мамлакат илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб баҳоланган.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Атоқли исломшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.

Олим 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. 1958-1969 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини араб филологияси мутахассислиги бўйича тугатиб, ўз меҳнат фаолиятини ушбу даргоҳда ўқитувчиликдан бошлаган. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олиб, дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Уватов Ўзбекистон президенти девонида бўлим мудири, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, шунингдек, Амир Темур жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари, “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда самарали фаолият кўрсатган.

Профессор Уватовнинг мамлакат илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб баҳоланган. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони ҳамда “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Асосий мавзулар