Коронавирус: Ўзбекистонда касалланганлар 67,7 мингга яқинлашди

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишУчастники выставки всероссийского форума "Здоровье нации — основа процветания России" во время демонстрации защитных костюмов в Москве
Участники выставки всероссийского форума Здоровье нации — основа процветания России  во время демонстрации защитных костюмов в Москве  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тун давомида яна 72 кишида коронавирус аниқланди. Яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. Қурбонлар сони 575 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 72 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 67 698 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 10 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Қурбонлар сони 575 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 64 885 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (96 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 238 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0