Реабилитация марказларига зўравонликдан жабр кўрган 168 нафар эркак мурожаат қилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваЦентр реабилитации и адаптации женщин в Ташкенте
Центр реабилитации и адаптации женщин в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда реабилитация марказларига нафақат аёллар, балки эркаклар ва болалар ҳам мурожаат қилишмоқда. Январь-сентябрь ойлари 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 9 ойи давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб реабилитация марказларига 168 нафар эркак мурожаат қилган. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмат раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда оғир ижтимоий аҳволда қолган, жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган шахсларга аноним тарзда шошилинч тиббий, руҳий, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш мақсадида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари 197 та.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ушбу марказларга фуқаролардан 14 849 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 5 796 тасига психологик, 3 680 тасига юридик, 503 тасига тиббий ва 1 553 тасига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган.

“Афсуски, мазкур турдаги марказларга эркаклар ва ҳатто болаларнинг мурожаат қилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний зўравонликка учраган 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган”, - деди Боймирзаева.

Мурожаат қилганларнинг 2 577 нафари билан марказ психологлари иш олиб борган, тиббий ёрдамга муҳтож 497 нафар шахсга биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасаларига юборилган. 442 нафар фуқаро марказлардаги ётоқхоналарга жойлаштирилган ва уларга зарур ёрдамлар кўрсатилган.

Пострадавшая от домашнего насилия женщина из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Руҳий ва жисмоний зўравонликларга учраб, реабилитация марказига келтирилган аёллар қисмати

Ўзаро таҳлиллар давомида мурожаатчиларнинг 9 870 нафари ёки 67 % га яқини фақатгина юридик ва психологик маслаҳат олиш учун мурожаат қилгани ва уларнинг мурожаатларида зўравонликка учраш аломатлари йўқлиги аниқланган.

Мазкур мазмундаги мурожаат эгаларига 2000 та ҳуқуқий ёрдам, хусусан, 1 539 тасига ҳуқуқшунослар томонидан маслаҳатлар берилди. 217 нафар фуқарога турли мазмундаги ҳуқуқий ҳужжатларни расмийлаштиришда, 189 нафар фуқаронинг Ҳимоя ордери олишида ёрдам берилди. 55 нафарига суд ва бошқа идораларда ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда вакиллик қилинди.

Янгиликлар лентаси
0