Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© AFP 2023 / CHRISTIAN MIRANDAСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилишича, 10 ноябрь Тошкент вақти билан 19:37да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Бугун, Тошкент вақти билан 19:37 да Тожикистонда зилзила содир бўлди, деб хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Зилзила координаталари: 38,8 градус шимолий кенглик; 70,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 183 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 296 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент: 296 км, 2 балл. Наманган: 263 км, 2 балл. Андижон: 270 км, 2 балл. Фарғона: 207 км, 2 балл. Гулистон: 240 км, 2 балл. Жиззах: 272 км, 2 балл. Самарқанд: 321 км, 2 балл. Термиз: 334 км, 2 балл.

Янгиликлар лентаси
0