01:03 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Жамият
Ҳавола олиш
58 0 0

Қаердадир олов ёнаётган бўлса, сиз ўша олов ичида эмас, унга четдан туриб қараб турган киши бўлинг. Ўшанда кўп нарсани тезроқ тушунасиз.

Бугунги кунда турли манбаалардан тарқалаётган турлича мазмундаги ахборот оқими инсонга кучли таъсир ўтказмоқда. Улкан ахборот босими остида руҳий соғлиқни қандай сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида МДҲ Аксилтеррор марказининг Илмий-маслаҳат кенгаши раиси Марианна Кочубей Sputnik радиосига ҳикоя қилиб берди.

Замонавий экстремизм - бу ахборот урушининг янги ривожланиш даражаси десак бўлади. Ёппасига пропаганда қилиш, манипуляцион техникалардан фойдаланиш, турли кўринишдаги медиа платформаларидан фойдаланиш – буларнинг барчаси бугунги кунда реал таҳдидга айланди.

Бундай ахброт уруши қурбонлари кимлар бўлиши мумкин?

  • Биринчи навбатда бундай манипуляциялар домига узоқ вақт ижтимоий-ахборот босими остида бўлган, “ахборот капсуласига” кириб қолган кишилар тушиб қолади;
  • Иккинчидан, реалликдан узоқлашиб ҳар нарсага ишонаверадиган бўлиб қолган одамлар

Хулоса шуки, бўлаётган воқеаларга четдан туриб назар ташланг. Яъни қаердадир олов ёнаётган бўлса, сиз ўзингизни ўша олов ичида эмас, унга четдан туриб қараб турган киши деб тасаввур қилинг. Ўшанда кўп нарсани тезроқ тушунасиз.

Энг асосийси - сизга ҳар ахборот етиб келса-да, соғлом фикрни сақлаб қолинг. Бугунги кунда соғлом фикр – бу руҳий соғлик демакдир, - дейди эксперт.

Марианна Кочубейнинг тўлиқ фикри билан Sputnik подкастида танишинг.

Будто внутри костра: как не стать жертвой информационной войны ― совет эксперта

 

Асосий мавзулар