18:13 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
435 0 0

Сутка давомида 208 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 038 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 208 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 038 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Cирдарё вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 63 нафари Тошкент вилоятида, 85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган..

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 223 нафар бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 67 315 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.

Айни пайтда 2 126 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 597 киши пандемия қурбони бўлди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

Асосий мавзулар