18:18 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
649 0 0

Ўзбекистонда яна 64 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 102 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

15 ноябрь coaт 20:00 га қадар 79 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 181 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 4 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 73 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

131 нафар коронавирусга чалиган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 67 446 нафарга етди. 

Айни пайтда 2 137 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 598 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 53,9 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 34,7 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (10,9 млн), Ҳиндистонда (8,8 млн), Бразилияда (5,8 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

Асосий мавзулар