08:05 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Жамият
Ҳавола олиш
130 0 0

Колледжларга ҳужжат топширган абитуриентлар орасида энг кўп қизиқиш - педагогика ва тиббиёт соҳаларига билдирилган.

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. 2020/2021 ўқув йилида rоллеж ва техникумларга ҳужжат топширган абитуриентлар орасида энг кўп тиббиёт ва педагогика соҳаларига қизиқиш билдирилган.

Бу ҳақида бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Мелибоев маълум қилди.

Жорий йилнинг шу даврига қадар 106 981 нафар абитуриентдан ҳужжат келиб тушди. Энг кўп қизиқиш билдирилган соҳаларни таҳлил қилсак, булар — тиббиёт, педагогика, йўл-транспорт, хизмат кўрсатиш соҳалари, - деди Мелибоев.

Шунингдек, анжуманда маълум қилинишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 26 та вазирлик ва идора тизимида 201 та коллеж мавжуд. Белгиланган квотага кўра, 81 325 нафар абитуриент коллежларга қабул қилиниши керак. Шундан 12 762 нафари давлат гранти асосида, қолган қисми тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Ундан ташқари 62та ОТМлар ҳузурида 185та техникум фаолияти йўлга қўйилган. 

Асосий мавзулар