19:27 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
494 0 0

Ўзбекистонда яна 56 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 299 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

15 ноябрь coaт 13:00 га қадар 56 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 299 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: Андижон вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Хоразм вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида 22 нафар, коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 67 526 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 175 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 598 киши пандемия қурбони бўлди.

Гуманитар ёрдам

Ўзбекистон раҳбариятининг фармойишига асосан юборилган навбатдаги гуманитар юк Қирғизистон пойтахтига етиб келди. Тиббий юк таркибида - ҳимоя кийимлари ва кўзойнаклари, бир мартали ишлатиладиган ниқоб ва қўлқоплар, дори воситалари, COVID-19’ни аниқлаш тестлари, шприцлар ва капельница.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 54,4 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 34,9 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (11,0 млн), Ҳиндистонда (8,8 млн), Бразилияда (5,9 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

Асосий мавзулар