18:22 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
383 0 0

Ўзбекистонда яна 72 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 581 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

17 ноябрь coaт 19.00га қадар 72 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 70 581 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 9 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 67 859 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.

Айни пайтда 2 123 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 599 киши пандемия қурбони бўлди.

Хитой вакцинаси

Хитой Фанлар академияси Микробиология институти томонидан тайёрланган вакцина синовининг учинчи босқичи Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинган эди. "Инновациялар вазирлиги қошидаги илғор технологиялар маркази директори ўринбосари Алишер Абдуллаев жавоб берган.

"ХХРда ўтказилган 1 ва 2-фаза синовларидан сўнг вакцинанинг буткул хавфсизлиги ўз тасдиғини топгани учун ушбу вакцина танлаб олинди. Таъкидлашим керакки, синовларнинг барча протоколлари, натижалари қатъий белгиланган ва БССТ томонидан верификация қилиб борилади. Нега у хавфсиз? Чунки у нофаол вирусга асосланган. Яъни бир неча турдаги вакциналар мавжуд: хусусан, аденовирус платформасига асосланган, заифлаштирилган вирусдан фойдаланиш технологиясига асосланган вакциналар. Айни дамда эса организмга вируснинг ўзи ёки аденовирус эмас, балки COVID-19ни келтириб чиқарувчи коронавирус вирусининг оқсили киритилади. Шу туфайли ушбу хитой вакцинаси энг хавфсиз саналади", - дея тушунтирган Абдуллаев.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 55,0 миллиондан ошди, 1,3 миллиондан ортиқ киши вафот этди, 35,3 миллиондан ортиқ киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (11,2 млн), Ҳиндистонда (8,9 млн), Бразилияда (5,9 млн).

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

Асосий мавзулар