Тошкентда мижозларга интим хизмат кўрсатаётган трансвестит шахслар ушланди

© Sputnik / Владимир ПесняСотрудник правоохранительных органов
Сотрудник правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суриштирув ҳаракатлари давомида трансвестит шахслар СПИДга чалинганлиги аниқланган. Улар бошқа шахслар билан жинсий алоқа қилган тақдирда Жиноят кодексининг 113-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида тилхат олиниб, огоҳлантирилганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ЖҚББ ходимлари томонидан ОИВга чалинган, интим хизматлар кўрсатаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" нашри.

Как беречь себя от СПИДа - Sputnik Ўзбекистон
ОИТС - замон вабоси

Маълумотларга кўра, бу шахслар турли лақаб билан интернет тармоғига ўзининг телефон рақамини жойлаштириб, моддий манфаатдорлик эвазига жинсий алоқа билан шуғулланиб келишган.

Шундай маълумот асосида ИИВ ЖҚББ ва Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бири текширилганда 25 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз, вилоятлардан бирида доимий рўйхатда турувчи Ш.О. 31 ёшли, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз С.У.ни мижозга 1.000.000 сўм эвазига икки маротаба жинсий алоқа қилишлари учун қўшиб, уларга ушбу хонадоннинг алоҳида хонасидан жой ажратиб, шароит яратиб берганлиги аниқланди. Ш.О.дан холислар иштирокида пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Панорама города Будапешта - Sputnik Ўзбекистон
Венгрия ўзининг бош қонунида жинс ва никоҳ тушунчасига аниқлик киритмоқчи

Бундан ташқари, ушбу хонадонда маълум миқдордаги пул эвазига мижозларга интим хизмат кўрсатаётган 3 нафар "трансвестит" шахслар – 23 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз Б.Д., 28 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, ОИВ инфекциясига чалинган, вақтинча ишсиз З.Н., 26 ёшли бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз Г.Ф.лар ушланган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида юқорида кўрсатилган шахслар муқаддам СПИДга қарши кураш марказларида инфекция билан касалланганлиги ва улар бошқа шахслар билан жинсий алоқа қилган тақдирда Жиноят кодексининг 113-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида тилхат олиниб, огоҳлантирилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу шахслар Тошкент шаҳрининг турли туманларидаги хонадонларни ижарага олиб, у ерда ҳам интернет орқали мижозлар қабул қилиб, уларга интим хизмат кўрсатганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан юқорида номлари қайд этилган шахсларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБга топширилди.

Янгиликлар лентаси
0