08:39 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
33010

- Менга Trail Blazer беринг. - Йўқ аввал хизмат гувоҳномангизни кўрсатинг. Яқинда амалдорлар лавозимига қараб қандай машина харид қилиши мумкинлиги тўғрисида янги қонун чиқади.

ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисда депутат Расул Кушербаев молия вазири Тимур Ишметовга нима сабабдан айрим ҳокимлар ва бошқа амалдорлар атрофдаги пандемия ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олмасдан, Chevroley Trail Balzer каби қиммат автомашиналар харид қилаётгани ҳақида савол берган эди.

Бунга жавобан, ушбу масалада жамоатчиликни рози қилиш учун Молия вазирлиги қисқа вақт ичида (бир ҳафта) янги қонун ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.

“Ушбу масалада жамоатчилик норози бўлаётган экан, биз ҳар бир лавозимда ишлаётган амалдор қандай турдаги хизмат автомобили харид қилиши мумкинлигини қонун  томонидан белгилаб қўйишга мажбурмиз”, - деди Тимур Ишметов.   

Лекин шу билан бирга, молия вазири охирги йилларда Ўзбекистонда ушбу соҳада юз бераётган муҳим ўзгаришларни ҳам айтиб ўтди.

Бита вазирлик томонидан хокмликларнинг барча харажатлдарини хисоб китоб килиб боришнинг имкони йук. Ёки сотиб олиш мумкин булган ёки булмаган хар бир нарсани руйхатини тузиб чикиш, аник курсатма бериш ёки бирорта вазирлик рухсати билан сотиб олиш - бу яна орқага қайтиш бўлади.  

Биз борган сари вазирликларга ва махаллий бюджетларга молиявий мустақилликни бериб борамиз. Мана бизда давлат харидлари портали ишга тушган. Ўша ерда давлат муассасаларининг барча харидлари аниқ қайд этиб борилмоқда.

Шунинг эвазига ОАВда ушбу масалалар ёритилмоқда, мана Олий Мажлисда ҳам муҳокамагача етиб келди. Демак, жамоатчилик назорати ҳам кучаймоқда. Буларнинг ҳаммаси - очиклик сиёсатининг маҳсулидир. Вақти келиб жамоат назоратининг ўзи ҳаммасини жойига солиб қўяди, - деди вазир.

Маълумот учун, 16 ноябр куни Ўзбекистон Ҳисоб Палатаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси таклиф қилган давлат бюджетига бир қатор таклифлар билдирилган эди. Ана шу таклифлардан бирида, маҳаллий ҳокимиятларнинг заҳира фондлари миқдорини умумий бюджет харажатларининг 1% ўрнига 0,5 % қилиб белгилаш таклиф этилган эди. Бунга сабаб маҳаллий ҳокимликлар ушбу фонд маблағларини асосан ўз моддий базасини яхшилашга, жумладан автомобил харид қилишга сарфлаётгани айтиб ўтилган эди. 

Асосий мавзулар