Арманистон аҳолиси Россияга қандай муносабатда — сўров маълумотлари

© Sputnik / Медиабанкка ўтишКолонна российских миротворцев направляется к монастырю Дадиванк в Нагорном Карабахе
Колонна российских миротворцев направляется к монастырю Дадиванк в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
10 ноябрга ўтар кечаси Россия Федерацияси, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғда уруш тугаганлигини эълон қилишди. Шундан сўнг, мамлакатлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, минтақага Россиянинг тинчликпарвар кучлари юборилди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Арманистон аҳолисининг аксарияти Россияга нисбатан яхши муносабатда, Sputnik радиоси буюртмасига кўра ўтказилган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

Телефон орқали ўтказилган интервью вақтида респондентларнинг 83,8 %и худди шундай позицияни билдирганлар.

Арманистон аҳолисининг фақат 9,4 фоизигина акс жавоб беришган, яна 6,8 фоизи жавоб беришга қийналган.

© SputnikКого считают союзниками жители Армении
Арманистон аҳолиси Россияга қандай муносабатда — сўров маълумотлари - Sputnik Ўзбекистон
Кого считают союзниками жители Армении

Респондентларнинг 62,3 фоизи Арманистонга дўст давлат сифатида Россияни тилга олишган. Иккинчи ўринда Франция (39,9%), унинг кетидан Эрон (6,4%), АҚШ (5,8%), Германия (1,2 %) ва Грузия (0,6%) келмоқда.

Брошенная военная техника на дороге в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Арманистон Тоғли Қорабоғда қандай ҳарбий хатоларга йўл қўйди

Шу билан бирга респондентларнинг 4,6 %и жавоб беришга қийналишган.

Арманистон иттифоқдоши деб қайси давлатни биласиз, деган саволга арманларнинг 84,6 фоизи Россия номини тилга олишган, ресондентларнинг 11,8 фоизи қарши томон бўлган. Респондентларнинг яна 3,6 фоизи жавоб бера олмаган.

Респондентларнинг аксари (79,6 фоиз) РФдан ҳарбий-сиёсий ёрдам олишга тайёрлигини билдирганлар. Худди шундай ёрдамни Арманистон аҳолисининг 14,4 фоизи Франциядан, 6,8 фоизи Эрондан, беш фоизи АҚШдан, 0,4 фоизи Германиядан қабул қилишга тайёрлигини билдирганлар. "Бошқадан" варианти учун 12,2 фоиз иштирокчилар овоз беришган, 7,4 фоизи эса жавоб танлашда қийналган.

Тадқиқот 17 ноябр куни Gallup International Арманистондаги эксклюзив аъзоси "Эм Пи Джи" ОАЖ компанияси томонидан Sputnik буюртмасига кўра ўтказилган.

Сўровда 501 киши иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0