09:29 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
38410

Президент фармойишига асосан Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларига бошлиқлар тайинланди.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига биноан бир қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ДБҚ матбуот хизмати.

Божхона хизмати подполковниги Қутлимуратов Баҳодир Абдуллаевич Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Б.Қутлимуратов Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Юсупов Дониёр Таваккалжонович Навоий вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Д.Юсупов Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Мирзарахимов Якуб Хакимович Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар Я.Мирзарахимов Давлат божхона қўмитаси Божхона институти бошлиғининг молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари лавозимида хизмат олиб борган.

Божхона хизмати полковниги Казаков Илхомбек Базарбаевич Хоразм вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар И.Казаков Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари  лавозимида хизмат олиб борган.

Асосий мавзулар