21:58 23 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Жамият
Ҳавола олиш
36601

Келгуси йилнинг июн ойидан бошлаб вазирлик, идора ва ҳокимият раҳбар ходимларининг семизлик даражасини кузатиб борувчи онлайн тизим ва рейтинг ишга тушади.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда раҳбар ва ходимларнинг семизлик даражасини назорат қилиш учун - вазн индексини онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда ЎзА. 

Хабарда айтилишига кўра, келгуси йилнинг июл ойидан бошлаб вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимларининг семизлик даражасини кузатиб борувчи онлайн тизим ва рейтинг ишга тушади. 

"2021 йил 1 июлдан бошлаб, вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш бўйича баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади", - дейилган хабарда.

Аҳолини соғломлаштиришга доир ушбу ва бошқа чоралар муҳокамаси АОКАда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида муҳокама қилинган. 

Эслатиб ўтмиз, бироз олдин қабул қилинган, Ўзбекистон президнтнинг "Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари, уларнинг оила аъзоларининг ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини таъминлаш, улар ўртасида мусобақалар ташкил этиш кўзда тутилган эди.

Ушбу мақсадларда, республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда — юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, "Workоut" (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди.

Ундан ташқари, 2021 йилда 50 та спорт зали, 48 та спорт иншооти қурилиб фойданишга топширилиши ва ҳар чоракда туман ва шаҳарларда "Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла" танлови ташкил этилади. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумий ўқув соатлари доирасида жисмоний тарбия фанини барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитиш ташкил этилади.

Давлат органлари ва ташкилотларида иш куни давомида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари бажариши учун иш вақтига киритиладиган махсус танаффуслар белгиланади.

Асосий мавзулар