Ўқувчиларни иссиқ кийимсиз ташқарига олиб чиққан мактаб директори ишдан бўшатилди

© Telegram / САФАРИФотография учеников школы №43 Андижана, которая распространилась по сети
Фотография учеников школы №43 Андижана, которая распространилась по сети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижонда ўқувчиларни курткасиз ташқарига олиб чиққан мактаб директори ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя - Sputnik. Яқинда ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларини курткасиз ташқарида турган фотосуратлари тарқалиб, кўпчилликнинг норозилигига сабаб бўлган эди. Ушбу вазият юзасидан Андижон вилояти Халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилди. 

1. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида мамлакатимизда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маъданият ҳодимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.

В Узбекистане после 6-месячного перерыва сегодня 329 школы приняли своих учеников - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 329 та мактаб ўқувчилари учун ўз эшикларини очди

2. Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар (соат 11:25)да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди.

3. Ишчи гуруҳнинг расмдаги ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбати жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини таъкидлашди.   

Якуний хулосага кўра: Ҳар бир ўқувчининг мактабдаги вақтидаги саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блоггерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдиришлари зарур эканлигини ҳисобга олиб 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, - дейилган хабарда. 

Юқоридаги вазиятдан хулоса қилган ҳолда, ХТБ таълим тизимининг барча раҳбарлари, ўқитувчилари ва ҳодимлардан ўқувчиларга ўз фарзандидек даҳлдорлик туйғуси билан ёндошишни, уларнинг соғликлари ва хавфсизликларига таъсир кўрсатувчи мана шундай ҳолатларга йўл қўймасликларини, сўраган. 

Янгиликлар лентаси
0