20:17 24 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
102 0 0

Ҳайдовчисиз машина албатта имтиҳон олувчи инспектор ҳам бўлади, инспекторсиз имтиҳон ҳолиш ҳозирча режалаштирилмаган. 

ТОШКЕНТ, 27 ноя- Sputnik. Келажакда Россияда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонни ҳайдовчисиз автомобилда топшириш мумкин бўлади. Бу ҳақида РИА Новостига Москва шаҳар Ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси раҳбари Николай Шеюхин хабар қилган. 

"Мана имтиҳон машинаси - у ҳайдовчисиз автомобил асосида яратилган. Унда кўплаб камералар, сенсорли педалар ва планшет-инспектор ўрнатилган. Бу эртага ишга тушади демайман, лекин биз уни такомиллаштирмоқдамиз. Тизим ичида рақамлаштирилган йўллар жойлаштирилган. Ҳайдовчига маълум йўналишга бориш вазифаси берилади ва шундан сўнг тизим унинг ҳаракатларини баҳолайди", - дейди  Шеюхин. 

Машинада албатта имтиҳон олувчи инспектор ҳам бўлади. Инспекторсиз имтиҳон ҳолиш ҳозирча режалаштирилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Россия раҳбарияти томонидан ҳайдовчисиз автомобиллар тизимини ишлаб чиқиш, ва уларни умумий фойдаланиш йўлларига чиқариш вазифаси қўйилган эди. Яқин йиллар ичида ҳайдовчисиз автомобиллар Россиянинг айрим ҳудудларида ишга туширилиши мумкин. Хусусан, Москвада Яндекс компаниясининг синовдан ўтаётган ҳайдовчисиз автомобиллари  тез-тез учратиб туриш мумкин. Ҳозирча уларнинг салонида ҳайдовчи бор. 

© Sputnik / Владимир Песня
Беспилотные автомобили "Яндекса"

Асосий мавзулар