20:55 24 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
361 0 0

Суд эркакни РФ ЖКнинг "Эҳтиётсизлик туфайли иккита ва ундан ортиқ шахслар ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракатидаги қоидабузарлик" моддаси бўйича айбдор деб топди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Саратов вилоят суди январ ойида содир бўлган даҳшатли ЙТҲ иши бўйича Ўзбекистон фуқаросини айбдор деб топди.

Судланувчини уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Бу ҳақда РФ ТҚ ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

"Дастлабки тергов жараёнида ва судда эркак барча илгари сурилган айбларни тан олган. Суд ҳукми билан у 3 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган, жазони колония-поселениеда ўташи белгиланган, шунингдек, икки йилга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган", - дейилади баёнотда.

Суд ҳукми қонуний кучга кирмаган ва шикоят аризасини киритиш мумкин.

Ҳодиса ҳақида

Айбловчи томон қуйидаги версияни илгари сурган: 16 январ куни эрталаб, Татищев туманидаги трассада ўзбекистонлик ҳайдовчи ўзининг Hyundai микроавтобусида қарама қарши томонга чиқиб кетган.

Машина қарши томонда келаётган "Волга" билан тўқнашган.

Авария оқибатида "Волга" ҳайдовчиси ва Hyundaiнинг уч нафар йўловчиси ҳалок бўлишган. Минивэнда бўлган яна икки киши оғир жароҳат олган.

Прокуратура маълумотларига кўра, ҳайдовчи ва минивэннинг еттита йўловчиси Ўзбекистон фуқароларидир. Аммо Ўзбекистон ТИВ сал олдин Hyundaiдаги беш киши - республика фуқаролари бўлгани, улардан икки нафар ҳалок бўлишгани ҳақида хабар берган эди.

Асосий мавзулар