02:41 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
76230

Ўзбекистон ва Россия мутахассислари COVID-19 коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия мутахассислари COVID-19 коронавирусига қарши “Спутник V” вакцинаси бўйича музокараларни давом эттирмоқда. 2020 йил охиригача ушбу препарат республикада қўлланилиши эҳтимолдан йироқ, деди жума куни мамлакат Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакили РИА Новости’га.

Сентябр ойида Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси Ўзбекистон фармацевтика компанияси Laxisam билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонга 35 миллион дозагача “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида келишиб олганини эълон қилди.

Кейинчалик, Laxisam вакили РИА Новости’га республиканинг назорат қилувчи органлари билан ишлар олиб борилаётганига аниқлик киритди. Шунингдек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 минг доза “Спутник V” препаратига буюртма берганини маълум қилди.

“Бу масала ҳали кўриб чиқилмоқда, эҳтимол йил охиригача амалга ошмаса керак. Техник жиҳатдан имконсиз, вақт қолмади", - деди агентлик вакили.

РИА Новости суҳбатдоши таъкидлашича, Ўзбекистонда Россия вакциналарини қўллаш масаласи икки томонлама кўриб чиқилмоқда. "Музокаралар олиб борилмоқда, “тўп” Россия томонида", - деб қўшимча қилди у.

Бундан илгарироқ, агентлик директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов 2021 йил июнгача республика аҳолисининг 60 фоизигача COVID-19'га қарши эмлашни режалаштираётганини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Роспотребнадзор ўз веб-сайтида Ўзбекистон “Вектор” маркази томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 вакцинасини қўшма синовларга қизиқиш билдирганлигини хабар қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томони Хитой Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical вакцинасини синовларининг учинчи, якуний босқичини ўтказишни режалаштирган.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1348)
Теглар:
Ўзбекистон, Спутник V, вакцина

Асосий мавзулар