03:04 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Жамият
Ҳавола олиш
341 0 0

Абдулла Арипов Ўзбекистон туризм ва маданий алмашувни ривожлантириш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ўртасида парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақиришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Ўзбекистон коронавирус пандемияси шароитида туризм ва маданий алмашувни ривожлантириш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ўртасида парвозларни босқичма-босқич тиклашга чақирди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг онлайн шаклида ўтган мажлисида маълум қилди.

“Сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик ривожланишига янги туртки бериш учун мамлакатларимиз ўртасида авиақатновларнинг босқичма-босқич тикланиши ҳам муҳим саналади. Бу амалий, гуманитар ва сайёҳлик алмашувнинг фаоллаши учун шароит яратади”, - деди Арипов.

Ўзбекистон бош вазирининг сўзларига кўра, бу жараённи коронавирус пандемияси шароитида барча санитария талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарур.

Шунингдек, Арипов Ўзбекистон ҳар йили ШҲТда раислик қилаётган мамлакат шаҳарларидан бирини ташкилотнинг сайёҳлик ва маданий пойтахти деб эълон қилиш таклифини илгари суришини билдирди.

Вазир Ўзбекистон 2021-2022 йилларда туризм соҳасида ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлиги дастурини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқлашни тезлаштириш тарафдори эканини маълум қилди.

Арипов Самарқандда “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилганини эслатди ва у ШҲТнинг барча мамлакатлари учун туризм соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича мувофиқлаштирувчи олийгоҳ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Теглар:
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Абдулла Арипов

Асосий мавзулар